Чироқчи туманида ташкил этилган кичик саноат зоналари тадбиркорларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, саноатни технологик ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим механизмларидан бири индустриал парклар, технополислар ва саноат зоналари ҳисобланади.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Туман раҳбари саноат зонасида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиб, туманда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш хусусида тадбиркорлар билан суҳбатлашди ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, ўтган вақт давомида саноат зонасида ажратилган ер майдонида лойиҳаларни амалга оширмаган тадбиркорларнинг бўш турган ер майдонлари аукционга қайтадан қўйилиши ва талабгор тадбиркорларга берилиши тўғрисида туман ҳокими Нодир Эркаев масъул раҳбарларга тегишли топшириқ берди.
Маълумот ўрнида мазкур кичик саноат зонаси 5 гектар ер майдонидан ташкил топган. Бугун тадбиркорлар томонидан кичик саонат зонасида бор йўғи 3 та лойиҳалар амалга оширилган. Аслида 11 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган эди.
Кичик саноат зонасида агарда 11 та лойиҳалар ишга тушганда 152 та янги иш ўринлари яратилган бўларди. Ҳозир эса бор йўғи 21 та янги иш ўринлари яратилган.
Кичик саноат зоналари тадбиркорларга қўшимча қулайлик ва имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва шу орқали ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Афсуски, ҳозирча мазкур кичик саноат зонасида бу мақсадга эришилгани йўқ. Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев эса ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, тумандаги кичик саноат зоналарини ҳақиқий ишлаб чиқариш ва саноат майдонига айлантиришга бел боғлаган.