Кичик саноат зоналари тадбиркорларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, саноатни технологик ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим механизмларидан бири индустриал парклар, технополислар ва саноат зоналари ҳисобланади.
Шу мақсадда, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Чироқчи туманига ташриф буюрди. Вилоят раҳбари туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида туманнинг "Чироқчи" маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Раҳбарлар саноат зонасида фаолият олиб бораётган "Чироқчи буюрсин текстел" корхонаси, қоғоз каробкалари ишлаб чиқараётган "Ko'ktosh paper box" МЧЖда фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Туркия давлати ҳамкорлигида ташкил этилган "Record profit" тикув-тирикотаж йўналишида 700 иш ўрнига эга йирик саноат лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Вилоят ҳокими туман сектор раҳбари билан бўлган мулоқоти давомида тадбиркорларга Президентимиз яратиб берган имкониятлар асосида қўшимча қулайлик ва имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва шу орқали ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш ва иқтисодиётини мустаҳкамлашга эришиш бу орқали янги иш ўринлари яратиш кичик саноат зоналарини ҳақиқий ишлаб чиқариш ва саноат майдонига айланиши кераклигини таъкидлади.