Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАСИ”ДА МАВЖУД МУАММОЛАР ЕЧИМИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

yangiliklar 17-авг, 09:069 495
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофииқ, туманда 2,20 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилган эди. 
Танлаб олинган ер майдонидан 0,68 гектари йўл ва зовурлар, коммуникация объектлари учун ажратилган бўлса, қолган 1,52 гектари қурилиш ишлари олиб борилиши учун жами 42 та лотларга бўлинган ҳолда, талабгорлар томонидан тадбиркорлик лойиҳаларини ишга тушириш белгиланган.
Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни белгиланган вақтда ишга тушириш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Куни кеча, туман ҳокими Нодир Эркаев "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида" тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувда амалга ошириш белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, берилаётган имкониятлардан умунли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Туман ҳокими Нодир Эркаев, танқидий руҳда ўтган учрашувда лойиҳаларни бир ой муддатда ишга туширмаган тадбиркор учун ажратилган лотлар захирага олиниб, қайта аукцион савдосига қўйилишини таъкидлади ҳамда мутасадди раҳбар ва тадбиркорларни ўз ишига масъулият билан ёндашиши учун кўрсатма берди.
Маълумот учун, "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"да ёш тадбиркорларнинг 23 млрд. 450 млн. сўм миқдорида жами 39 та тадбиркорлик лойиҳалари учун 1,52 га ер майдонга жойлаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 433 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бу мавзуга яна қайтамиз!!!!!!

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR