Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ, туманда 2,20 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилган эди.
Танлаб олинган ер майдонидан 0,68 гектари йўл ва бошқа инфратузилмалар, коммуникация объектлари учун ажратилган бўлса, қолган 1,52 гектари қурилиш ишлари олиб борилиши учун жами 42 та лотларга бўлинган ҳолда, талабгорлар томонидан тадбиркорлик лойиҳаларини ишга тушириш белгиланган.
Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни белгиланган вақтда ишга тушириш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида мутасадди ташкилот раҳбарлари "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида" тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувда амалга ошириш белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, берилаётган имкониятлардан умунли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Туман ҳокими Нодир Эркаев, танқидий руҳда ўтган учрашувда лойиҳаларни бир ой муддатда ишга туширмаган тадбиркор учун ажратилган лотлар захирага олиниб, қайта аукцион савдосига қўйилишини таъкидлади ҳамда мутасадди раҳбар ва тадбиркорларни ўз ишига масъулият билан ёндашиши учун кўрсатма берди. Шунингдек, ҳеч қандай қурилиш лойиҳаларисиз қурилаётган объектларни қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қуриш ҳамда белгиланган лойиҳани амалга ошириш хусусида тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берди.
Маълумот ўрнида айни кунларда саноат зонасида тадбиркорлар учун қулайлик яратиш мақсадида ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар йўл инфратузилмаси ҳамда алоҳида электр энергияси тармоғи торилиши белгиланди.
"Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"да ёш тадбиркорларнинг 23 млрд. 450 млн. сўм миқдорида жами 39 та тадбиркорлик лойиҳалари учун 1,52 га ер майдонга жойлаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 433 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.