Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4R 84 давлат аҳамиятига эга "Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала" автомобиль йўлининг 30 километрида йўл ёқасида қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга оғзаки огоҳлантиришлар берилмоқда.
Мазкур автомобиль йўлининг муҳофаза зонаси атрофида қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар қурилиш материалларини тадбиркорлик объекти учун ажратилган ер майдонига жойлаштириш керак аслида.

Афсуски, йўлнинг муҳофаза зонасини банд қилган қурилиш материаллари ва уларнинг чиқиндилари йўл инфратузилмасини бузибгина қолмай балки автотранспорт воситалари ҳаракатига ҳам ноқулайликлар тўғдириб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Унга кўра, — Автомобиль йўлларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар, автомобиль йўллари минтақасида ер ости ва устидан ўтувчи ҳамда бошқа иншоотлар ва коммуникацияларни қурувчи ёки таъмирловчи ташкилотларнинг ушбу тартибга амал қилиши мажбурийдир.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) йўлларнинг тоифалари бўйича қурилиш учун ажратилган ер тасмаси чегарасидан қуйидагича белгиланади:
I ва II — тоифадаги автомобиль йўлларида — 25 метр;
III — тоифадаги автомобиль йўлларида — 20 метр;
IV ва V — тоифадаги автомобиль йўлларида — 15 метр.
Автомобиль йўллари қурилиши учун ажратилган ер тасмаси чегараси тегишли қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган.
II — тоифадаги 4R 84 давлат аҳамиятига эга "Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала" автомобиль йўлининг 30 километрида йўл ёқасида қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар юқоридаги қарор талабларига зид равишда фаолият кўрсатиб келмоқда. Автомобил йўли ўқидан, қурилиш материаллари орасидаги масофа бор-йўғи 6 - 7 метрни ташкил этиши, албатта автотранспорт ҳаракатига ноқулайликлар тўғдиради ва қонун талабларига зиддир.
Мутасадди ташкилот вакиллари томонидан берилган оғзаки огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармаган бизнес вакиллари қонунларга итоат қилмасдан, "тадбиркорман мени ишимга тўсқинлик қилманг!" қабилида иш кўришни ўзларига эп кўришмоқда. Агарда расмий огоҳлантириш орқали ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар ва йўлнинг муҳофаза зонасида тадбиркорлик амалиётини олиб боришларига қонунан ёндошилса борми, "сичқоннинг ини минг танга" деяверинг.

Нега дейсизми? Унда эшитинг "... тадбиркорлик фаолиятимга қарши чиқиб, бино ва иншоотларимни бузишга буйруқ берди, ... ҳақиқат йўқ." дея, мурожаатлар интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалади.
Аслида қонунларга амал қилмасдан тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ушбу тадбиркорлар тегишли хулоса чиқариши керак эмасми?
Аслида қонунларга амал қилмасдан тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ушбу тадбиркорлар тегишли хулоса чиқариши керак эмасми?