Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Бу йил туман бўйича ғалладан бўшаган 3450 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган.

yangiliklar 25-июн, 16:479 137
Бу йил туман бўйича ғалладан бўшаган 3450 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган.
  Туманнинг Ўзбекистон ҳудудидги "Сохиб класс" фермер хўжалиги даласида туман прокурори Жасур Турсунов, вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акром Арипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳа мутахассислари ва аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтган амалий семинарда ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш борасида сўз борди.

Ҳудудлар кесимида тупроқ-иқлим шароитига мос экинлар етиштиришга ихтисослашув, мўл ҳосил олиш учун эса техника таъминоти, ёқилғи, уруғ ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниши зарурлиги таъкидланди.

Қолаверса, масъулларга такрорий экин ҳосилини, аввало, аҳолининг ички истеъмоли, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларига чиқариш, камида 30 фоизини экспортга йўналтиришни таъминлаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR