Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Аҳоли мурожаатлари ҳамиша эътиборда

yangiliklar / murojaatlar 24-апр, 17:119 680
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманининг "Гулистон" маҳалласи Гулистон қишлоғида яшовчи бир гуруҳ ота-оналар томонидан "Қишлоқда янги мактаб қўриб бериш" хақида қилган видеомурожаатлари  эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Чироқчи тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 138-,86-,190-умумтаълим мактаблари оралиғида жойлашган Гулистон қишлоғи ёшларидан 82 нафари 138-мактабга 3,5 км масофадан ,12 нараф ўқувчи эса 190-мактабига 2,0 км масофадан қатнаб  таълим-тарбия  олиб келмокда. 
Мазкур ҳудудда фаолият юритаётган мактабларда ўқув ўрни етишмаганлиги сабабли 2020 йилда собиқ коллеж биносида 190-сонли умумтаълим мактаби ташкил этилган бўлиб, қуввати 560 ўқув ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда ушбу мактабда 200 нафар ўқувчи таълим олиб келмоқда. Мактабда  қўшимча 360 нафар ўқувчи ўрни бўш турибди. 
Гулустон қишлоғидан 190-мактабга олиб борувчи йўлнинг энг узоғи 2,0 км масофани ташкил этади. 190-мактабда барча шароитлар мавжуд. Хусусан, спорт, фаоллар зали, ўқув лаборатория хоналари билан жиҳозланган. Чироқчи туман Халқ таълими бўлими томонидан ушбу барча шароитларга эга бўлган 190-мактабга қишлоқ ўқувчи ёшларини жалб қилиш бўйича айни кунларда амалий чоралар ишлаб чиқилмокда.
Қишлоқ аҳолиси эса ушбу масала ўз ечимини топганидан қониқиш ҳосил қилмаган ҳолда асоссиз равишда мурожаат қилиб келмоқда. Бу ерда маҳаллийчилик, янги мактаб очилиши сабаб иш ўринларига эга бўлиш истагида юрган шахслар томонидан нотўғри маълумот тарқатилмокда.
Гулистон қишлоғидаги 138-мактаб 240 ўқув ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 476 нафар Гулистон қишлоғи ёшлари таълим олиб келмокда. Мактабда спорт зали мавжуд эмас, мактаб икки ўқув биноси мукаммал таъмирга мухтож, шу сабабли  қўшимча 220 ўқув ўринли қуриш буйича 2022-2026 йиллар Давлат Инвестиция  Дастурларига киритиш таклифи берилган.
Чироқчи туманида янги мактаблар қуриш ва мукаммал таъмирлаш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжаланган Давлат дастурларга жами 131 та мактаблар қуриш, таъмирлаш буйича таклифлар берилган.  Маълумот ўрнида, ўтган 2021 йилда Чироқчи туманида 33 та мактаб янгидан қурилди, 81 таси жорий таъмирланди.
Бу Республика бўйича энг юқори кўрсаткичдир. 2022 йилда ҳам кўп мактаблар қурилади ва таъмирланади. Ҳудди шундай ҳолатда 86-мактабга ҳам қўшимча бино қуриш ва мактаб биноларини мукаммал таъмирлашга Чироқчи тумани ХТБ томонидан мутасадди ташкилотларга таклифлар берилган.
  
 ✍️Ф.Жуманов,
 Чирокчи тумани халък таълими булими мудири.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР