Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги шифокорларнинг катта гуруҳи Чироқчида сайёр қабул ўтказди

yangiliklar / murojaatlar 02-апр, 15:399 352

Бугун Рамазоннинг биринчи кунини катта оила даврасида ўтказиш ва бувимларнинг дуосини олиш мақсадида Чироқчига келгандим.

Қарасам, туманимиздаги собиқ Транспорт коллежининг олдида тумонат одам. Қизиқиб кўрсам, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги шифокорларнинг катта гуруҳи Чироқчида сайёр қабул ўтказаётган экан. Жумладан, Тошкентдан 150 нафардан ортиқ шифокорлар, илмий  марказ раҳбарлари келишибди.

Бу ерда сайёр тиббий кўрик, кўчма лабаротория ташкил этилган. Эндрокринологдан тортиб кардиологгача, педиатрдан тортиб, офтальмологгача бор. УЗИ ёки ЭКГдан тортиб маммомграфиягача ишлаб турибди.

Айтишларича, кун давомида минг нафарга яқин инсон кўрикдан ўтибди.

Оғир ва шошилинч ёрдамга муҳтож беморларга шу жойнинг ўзида жарроҳлик амалиётлари учун ордер берилмоқда.

Бу каби сайёр тиббий қабуллар навбати билан бутун республика бўйлаб ўтказилиши режалаштирилаётган экан.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июль 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR