Чироқчи туманида артизан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола Дониёрбек Турдиев айни вақтда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида саломатлигини тикламоқда.
Бугун эрта тонгда Дониёрбекни холидан хабар олиш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман прокурори Баҳодир Худойқулов, туман ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқулов ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғанишер Карамановлар туман тиббиёт бирлашмасига боришди.
Тиббиёт бирлашмасида саломатлигини тиклаётган Дониёрбек ва унинг отаси учун ҳозирланган совғаларни сектор раҳбарлари уларга топшириб, дилдан суҳбатлашишди.
Дониёрбекни қутқариш операцияси бошида турган Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва қаҳрамон болакай ўтган воқеалар ҳақида суҳбатлашганда уларнинг юзига беихтиёр табассум югирди.