Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинланди

yangiliklar 06-июн, 18:189 1 423

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинланди.  Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан Эркин Авазович Арзиев Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Бугун туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган таништирув маросимида иштирок этган туман ҳокими Нодир Эркаев тиббиёт бирлашмасининг янги бошлиғи Эркин Арзиевнинг келгуси ишларига муваффақият тилади.


Маълумот ўрнида, Эркин Арзиев 2014-2017 йилларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, 2017-2020 йилларда Чироқчи тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Тайинловга қадар Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR