2021-2022 ўқув йилида Чироқчи туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфни 4325, нафар, 11-синфни эса 3302 нафар йигит-қизлар аъло баҳоларга тамомлаб, мустақил хаётга қадам қўйишди.
Ўтган ўқув йили давомида аъло баҳоларга ўқиган 11-синф битирувчиларининг 24 нафари олтин медал олишган бўлса, 6 нафари кумуш медалга мактабни тамомлашди.
Мактабда дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштирган ёшларга Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев олтин ва кумуш медалларини ҳамда эсдалик совғаларни топширди.
Туман ҳокими ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналарига миннатдорчилик билдириб, катта хаёт остонасида турган ёшларнинг келгусидаги ўқишларига улкан зафарлар тилади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз.
Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.