#Сайёр_қабул
"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да раҳбарларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда.
Бугун туман марказидан 40-45 км олисдаги Бешчашма ҳудуди аҳолиси учун "Уйшун" маҳалласида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Расмиятчиликдан чекинган ҳолда ўтказилаётган қабулда тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этишди. Маҳаллабай ишлаш жараёнида ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, уларнинг тақдирини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.
Қабулда фуқароларнинг саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва таълим масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, ижобий ечим изланди.