Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг мактаб битирувчи ёшлари билан ўтказаётган очиқ мулоқотларида ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида сўзлаб бермоқда.
Ёшлар билан ўтказилаётган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувларида туман раҳбари нуфузли олий таълим муассасаларига энг юқори балл (гранд) асосида ўқишга кирган чироқчилик ёшларга ўзининг махсус совғалари борлигини таъкидлаб, янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг келажакдаги ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туман марказидан олис тоғли ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшлар билан "Тарағай" маҳалласидаги 178-сонли умумтаълим мактаби боғида учрашди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда маданиятимиз ва адабиётимизни ривожлантириш, шу орқали ёш авлодни она Ватанига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.
"Ҳоким ва ёшлар" учрашувида қишлоқ ёшлари ўзбек ва жаҳон адабиётининг таниқли адиблари ижодидан намуналар ўқиб беришди.
Қарийиб 3 соат давом этган очиқ мулоқотда туман ҳокими Нодир Эркаев тадбирда иштирок этган ҳар бир ёшга ўз дасҳати туширилган бадиий китобларни совға қилди.