Бугун юртимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажак тақдирига юксак даражада эътибор қаратиляпти. Муҳтарам Президентимиз томонидан униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, ўз салоҳияти ва иқтидорини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилмоқда.
Бугун туман прокуратурасида ўтказилган тадбирда туман прокурори 2-сектор раҳбари Баҳодир Худойқулов сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди.
– Давлатимиз раҳбари "Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур", деб таъкидлаган эдилар. Ёшларимиз бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан ўз салоҳият ва интилишлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари лозим, – деди туман прокурори Баҳодир Худойқулов ёшлар билан учрашувда.
Учрашувда биология фанидан бўлиб ўтган олимпиаданинг Республика босқичида ишрок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган ва юртимиздаги олий таълим муассасаларида грант асосида ўқишга қабул қилиш бўйича тавсиянома соҳибасига айланган Нозима Рахматова, математика фанидан мазкур олимпиадада иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга қиритган Зафар Ахмедов, "Камалак" юлдузлари Республика кўрик танловида иштирок этиб, фахрли ўринни қўлга киритган Абдувоҳид Самандаров ва спортнинг шаҳмат тури бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни банд этган Рухшона Тошмуродоваларга фаол ташаббус ва ютуқлари учун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Баҳодир Худойқулов томонидан рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.