Чироқчи туманининг "Истиқлол" маҳалласида истиқомат қилаётган намунали оилалардан бири Мухиддин Тожиев ва Каромат Бобоевалар хонадонида бугун 150 ўринли нодавлат мактабгача талим муассасаси, нонвойчилик цехи, аёллар гўзаллик салони, пишириқлар ишлаб чиқариш цехи, савдо дўкони, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик бундан ташқари икки сотиҳ ер майдонига анор, узум, олма ва гилос каби мевали дарахтлар боғи ташкил қилинган.
Шунингдек, икки сотиҳ иссиқхонада лимон, апелсин сингари струс мувалар ва турли гуллар парваришланмоқда. Яқинда намунали хонадонда суний қопламали минифутбол майдони ҳам қуриб фойдаланишга топширилди. Куни кеча, Мухиддин Тожиев ва Каромат Бобоевалар хонадонида маҳалла тўртлиги иштирокида семинар ўтказилди.
Чироқчи тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш ҳамда туман маҳалларида Мухиддин Тожиев ва Каромат Бобоевалар хонадонидек, намунали хонадонларни ташкил этиш мақсадида ўтказилган амалий кўргазмали семинарда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинар давомида аҳоли хонадонларида паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ҳамда томорқачилик билан шуғулланиш истиқболлари, жойларда тикувчилик ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мевали дарахт, гул кўчатлари экиш ишлари тўғрисидаги жараёнлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Мутахассислар йўриқлари тингланди.
Семинар давомида "Бир маҳалла бир махсулот" тамойилини йўлга қўйиш орқали маҳаллаларни усув нуқтасини топиш орқали аҳоли даромадини оширишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги ҳоким ёрдамчиларига тушунтирилди.
Семинар давомида иштирокчилар Мухиддин Тожиев ва Каромат Бобоевалар яшаш хонадонида яхшигина даромад оилаётганлиги хонадонда амалга оширилган лойиҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида уни бутун маҳалла, туман, қолаверса вилоят бўйлаб янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Семинар давомида таъкидланган фикрлар, ўрганилган иш тажрибалари ҳоким ёрдамчилари учун ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтагани шубҳасиз.