Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

“Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди!” — пахта йиғим-терими жараёнида бошқарув органлари раҳбарлари, кластер ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларига мурожаат

yangiliklar 10-сен, 19:009 424
Чироқчи туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот, муассасалар, кластер ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларига Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев мурожаат қилди.
Қадрли тумандошлар!

Жорий йилда туманимизда фаолият олиб бораётган 325 та фермер хўжаликлари ва "Чироқчи кластер" масъулияти чекланган жамияти томонидан 4 872 гектар ер майдонларида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюушқоқлик билан олиб борилмоқда.

“Халқаро меҳнат ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сон ҳамда “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги 182-сонли Конвенсиялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ва бу борада Муҳтарам Президентимиз бошчилигида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижаси ўлароқ мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига мажбурий меҳнатга ва айниқса болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларига содиқ қолмоқда.

Бугунги кунда пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида сифатли йиғиб-териб олишда, мажбурий меҳнатни олдини олиш, айниқса, пахта мавсумида пахта йиғим терими ишларига алоқаси бўлмаган корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларини мажбурий равишда теримга жалб этилиши ҳамда болалар меҳнатига йўл қўйилмайди.

Туманимиздаги пахта тўқимачиликка ихтисослаштирилган кластер ер майдонларида пахта терими бошланганлигини инобатга олиб, мажбурий меҳнат ҳамда болалар меҳнатини олдини олишингизни, агарда, Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотда юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддасига асосан маъмурий жарима солиш;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини унутманг!

Шу билан бирга, ҳурматли фермер хўжалиги раҳбарлари Сизга қарашли бўлган фермер хўжалигининг дала майдонида вояга етмаган шахс меҳнатидан фодаланилганлик ҳамда мажбурий равишда теримга жалб этилиш ҳолатлари аниқланганда ҳам юқорида қайд этилган жавобгарлик белгиланган.

Бу йилги пахта терими мавсумини болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд. Тумандаги меҳнатга лаёқатли, вояга етган иш билан банд бўлмаган аҳоли туман бандликка кўмаклашиш марказлари орқали мавсумий меҳнат шартномалари тузиб, терим отрядларига бириккан ҳолда ихтиёрий равишда теримда қатнашишлари мумкин.

Азиз тумандошлар! 

Халқимиз миллий бойлиги бўлган пахта йиғим-терими мавсумини кўтаринки руҳда, уюшқоқлик асосида ўтказишимиз ва юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юқорига кўтариш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмайлик!
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR