Ички ишлар органларининг тезкор хизмат фаолияти, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида олиб борилаётган ишлари самарадорлигини янада ошди, тизим бугун халқчил тузулмага айланди, десак янглишмаган бўламиз.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис этган орган вакиллари ишда унум ва барака бўлади, - дейди туман ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Актамали Бешимқулов.
Туман ички ишлар органларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ёш ходимлар юрт осойишталигини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, ҳамкасблари орасида намунали хулқ-атвори билан ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Профилактика инспекторларининг ҳамкорликда амалга оширган ишлари ва йўлга қўйилган тизимли фаолият натижасида ўтган йилга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик умуман содир этилмаган маҳаллаларнинг профилактика инспекторлари муносиб тақдирланди. 10 нафар профилактика инспекторига “Катта лейтенант” махсус унвони топширилди.
Туман ИИО ФМБ биноси ҳовлисида бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. А.Бешимқулов бошчилигида ўтган тақдирлаш маросими якунида мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ички ишлар органларини халқчил тизимга айлантириш борасида бажарилиши лозим бўлган комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинди.