Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

"Сиздан угина, биздан бугина". Бу мақол пора олиш ва беришда “фидойилик” кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё

--- 03-фев, 16:059 1 473

Коррупция нима? Бу ҳақда ҳамманинг ўзига хос тасаввури, тушунчаси бор, албатта. Қонунда унга шундай таъриф берилган: «коррупция — шахс­нинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахс­ларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш».

Аслини олганда коррупция тушунчаси анчайин кенг бўлиб,қуйи табақадан тортиб то юқори табақагача бўлган аҳолининг деярли барча ижтимоий қатламлари, нафақат давлат, балки хусусий соҳаларни ҳам қамраб олади.


Туман прокурори Баходир Худойқулов: Мен Чироқчига хизмат қилиш учун келганман. - Коррупцияга қарши курашни энг аввало ўзимиздан бошлашимиз керак шундагина ишимизда унум, оиламизда хотиржамлик бўлади. "Сиздан угина, биздан бугина". Бу мақол пора олиш ва беришда “фидойилик” кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё.  

Бугун туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази мажлислар залида туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси иштирокида ўтказилган йиғилиш юқоридаги мавзуга қаратилди.

Мамлакатимизда бошқа соҳалар каби тиббиётда ҳам коррупцияга қарши курашиш, тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Аммо шунга қарамасдан баъзи бир шифокорлар ўз нафсини жиловлай олмасдан, шарафли касбга доғ туширмоқда. 


Дунёда коррупциянинг тури ҳам, тавсифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Турли кўрсаткич ва рақамлар акс этган жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишлар ва изланишлар ҳали ҳам изчил давом этмоқда.

Ижтимоий-тарихий вазият, фуқароларнинг ҳуқуқий дунёқараши, давлат тузилиши, иқтисодий ривожланиш омилларидан келиб чиқиб, ҳар бир давлат коррупцияга қарши ўзига хос усулларда курашмоқда. Бу борада энг самарали йўл ҳали топилган эмас. Чунки коррупция бир қарашда оддий жиноят бўлиб кўрингани билан аслида унинг келиб чиқиши ва яшовчанлик сабаблари жуда чигал ва мураккабдир.Ҳаммамиз яхши биламиз, қонун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни, амалга оширадиган чора-тадбирларни белгилаб беради. Агар қонун ҳаётда ишламаса, унинг бир неча варақ оддий қоғоздан фарқи қолмайди. Шундай экан, «коррупция ҳақида қонун қабул қилинган,  ҳаммаси изига тушиб кетади», деб ўйлаш, хотиржамликка берилиш катта хато бўлади. Коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан озод этиш ҳақида ҳаммамиз ўйлашимиз, бунинг заруратини ҳар биримиз юрагимиздан ўтказишимиз, унга қарши қатъий курашишимиз керак, -  дейди туман прокурори.





Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР