UZ RU
Menyu
» » Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир

Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ҳар бир соҳада инсон манфаатларига йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда Айниқса, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш масалалари давлатимиз сиёсатининг  устувор йўналишларидан бирига айланди. Натижада бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти Касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мутахасиси М.Мансуров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Чироқчи туман бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Г.Сулоймонова ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари О.Шаймановлар туманимиз маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маиший шароитлари ҳамда мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш борасида амалий кўмак кўрсатмоқда. Бугун Ишчи гуруҳ  туманнинг Кўктош, Тарағай, Гулистон, Дам, Боғишамол, Обод ва Мирзатуп маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаётган 11 нафар кам таъминланган, соғлиғида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояталаб оилалардаги хотин-қизларни ҳолидан хабар олишди. Улар билан очиқ ва самимий руҳда ўтказилган суҳбат ва мулоқотлар давомида уларнинг орзу-истаклари билан ўртоқлашишди. Аёлларнинг аксарияти уй-жой билан таъминлаш, хонадонларни таъмирлаш, моддий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик, саломатлигини тиклаш масалаларида ёрдам сўрашди.
Шу куннинг ўзида 11 нафар аёлларнинг саломатлигини тиклашлари учун 13 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиб уларга етказиб берилди.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив