Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Халқ қабулхонаси ёшлар суянчи

--- 30-май, 10:189 1 381

Мамлакатимизда ёшларнинг муаммоларини чуқур ўрганиб, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан йил бошиданоқ амалиётга кенг татбиқ этиб келинаётган янги ғоялар, бир қатор ташаббус ва лойиҳалар юқори самара бермоқда. Буни Чироқчи тумани мисолида яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда туманда  410 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, шунинг 44560 нафари ёки 11 фоизи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. 
Туманда тузилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” лойиҳаларига кўра 2020 йилда ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг 4074 нафарини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар эса туман сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чироқчи тумани Халқ қабулхонаси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ўзаро ҳамкорликдаги муайян саъй-ҳаракатлар натижасида 2000 нафардан зиёд йигит–қиз бандлиги таъминланди.

Шу ўринда аниқ мисоллар асосида сўз юритадиган бўлсак, туманда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида махсус дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур асосида ҳозиргача 180 гектар полизчилик ва 2000 гектар лалми  экин майдони ғайрат-шижоатли ёшларга тақсимлаб берилиши ортидан иккита муҳим масала ҳал қилинмоқда. Биринчидан, ёшлар бандлиги кўзда тутилган бўлса, иккинчидан, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш имконияти яратилди. 

Чироқчида изланувчан, янгиликка интилиб фаолият кўрсатаётган ёшлар талайгина. Шулардан бири Уйшун маҳалласилик Мунира Рустамовадир. Мунира иссиқхона шароитида цитрус мевалари етиштириш ҳадисини олган десак, муболаға бўлмайди. У 50 сотих ер майдонида лимон, мандарин ва апелсин парваришлаб, яхшигина даромадга эга бўлмоқда. Бундан ташқари, тадбиркор ўтган йилдан бошлаб, полиз экини маҳсулотлари  етиштиришни тажрибада синаб кўрди.
Ёш тадбиркор, "Шавкат Ш Х" хусусий корхонаси  раҳбари Жумабой Махмудов  давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз муваффақиятларини йил сайин мустаҳкамлаб бормоқда. Чунки у ер тилини яхши билади. Қолаверса, Жумабой  қисқа вақт оралиғида қишлоқ хўжалиги илмини ҳам пухта ўзлаштириб олди. Айниқса қаҳрамонимиз бугун иссиқхона шароитида эртанги бодринг ва помидор маҳсулотлари етиштириш ҳамда гулчилик тармоғида ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатмоқда.

"Қўзиев Сайдулла Ашурович фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Муродулла Қўзиев ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида кенг кўламдаги ишларга қўл урмоқда. Бугун туманнинг Чилжувут маҳалласи лалми ер майдонларида лойиҳа қиймати 520 миллондан ошиқ 50 гектарли лалми ерларда боғ-узумзорлар ташкил этилди. Лойиҳа асосида эса 20 нафар ёшлар доимий 100 нафари эса мавсумий иш билан банд бўлди.

Чироқчи туманида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш учун секторлар ва туман Халқ қабулхонаси ўзаро ҳамкорликда амалий ишларни давом эттирмоқда.


Асудулла Насруллаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Чироқчи тумани Халқ қабулхонаси мудири

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР