UZ RU
Menyu
» » Чироқчида эпидемик вазиятни яхшилашга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Чироқчида эпидемик вазиятни яхшилашга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Туман ҳокими ва 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Чироқчи туманида эпидемик вазиятни яхшилашга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Чироқчи тумани вилоятда аҳоли кўп истиқомат қиладиган ҳудудларидан бири саналади. Айни коронавиурс пандемиясига қарши кураш учун эълон қилинган карантин муносабати билан  туманда 
9 июндан бошлаб махсус комиссия қарорига кўра кириб–чиқишга чекловлар ўрнатилди. Албатта, бугун тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида санитария-эпедимологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари ва дезинфекция тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги ва 3-сектор Ишчи гуруҳи ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида туман марказий кўчалар ва аҳоли яшаш пунктларига махсус дезинфекцияловчи воситалар сепиляпти. Шунингдек, фуқароларга карантин талабларига қатъий амал қилиш тартиби ва унга зид хатти-ҳаракатлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши тарғиб этилмоқда. 

Маълумки, айни вақтда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда деҳқон бозорлари фаолиятига чеклов тадбиқ этилмаган. Фуқаролар бу масканларга келиб-кетишини инобатга олиниб, куннинг уч қисмида дезинфекциялаш тадбирлари йўлга қўйилган. Бундан ташқари тадбиркор ва харидорларга санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш алоҳида тушунтирилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Чироқчи туманида иккинчи бор Covid-19 инфекцияси аниқланди. Хавфли вирус бутун дунёда авж олган айни паллада айрим фуқаролар карантин қоидаларини унутишган кўринади. Туманда олиб борилган ўрганишлар давомида бу каби ҳолатлар аниқланиб, тезкорлик билан бартараф этилмоқда. Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳ назорати ўрнатилди.

Албатта, бугун бутун дунё халқи бошига тушган кулфатни енгишда фақатгинга бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва меъёрий талабларга қатъий амал қилиш зарурий талабдир. Айни жараёнда ички ишлар, тиббиёт ва бошқа соҳа вакилларининг олиб бораётган тарғиботлари ва саъий харакатларини тўғри англаб, зарурат бўлмаганда уйда қолиш муҳимдир.

Актамали БЕШИМҚУЛОВ,
Туман ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив