UZ RU
Menyu
» » Чироқчилик комбайнчига вилоят ҳокимининг совғаси топширилди

Чироқчилик комбайнчига вилоят ҳокимининг совғаси топширилди

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ғалла ўрим-йиғими ишлари қизғин давом этмоқда. Чироқчи туманининг фермерлари ва миришкор деҳқонлари ҳам мўл ҳосил етиштиришни олд мақсади қилиб олган.Ўтган йилга назар ташласак чироқчиликлар вилоятимизда биринчилардан бўлиб ғалла режасини ортиғи билан бажарган эди. Бу йил ҳам мазкур жараёнларда туманимизнинг аҳолиси бир тану бир жон бўлиб миришкор деҳқон-фермерларимизнинг меҳнатини юзага чиқариш учун далаларга кўмакка отланган.
Бугун ҳар беш кунликда ғалла ўрим-йиғимида юқори натижаларни кўрсатган отряд аъзоларига вилоятимиз ҳокими З.Мирзаевнинг ташаккурнома ва совғалари топширилмоқда. Фарход Жуманов бошчилигидаги 387-отряднинг бош оператори Шуҳрат Холқораевга"Дон халқ ризқи" АЖга қарашли "Пахтакор вақтинча дон қабул қилиш шоҳобчаси"да вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.
Вилоят ҳокимининг ташаккури ва совғасини  Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги АОКА вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров, ТАТУ Қарши филиали қошидаги академик лицей директори Дилфуза Жалилова, O`zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Арзиқул Шеров топширишди.
Шуҳрат Холқораев "Саsе" русумли комбайнида сўнги беш кунда 356 тонна дон ўриб туманимиз хирмонига топширди,- дейди Ф.Жуманов. - Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда туманимиз буғдойзорларида мўлжалдаги ғалла ҳосили етиштирилди. Эндиги вазифа ушбу етиштирилган ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишдир. 
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив