Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Қарши давлат университети Чироқчидаги мактабни оталиққа олди

yangiliklar 27-янв, 17:589 704
Қарши давлат университети Чироқчидаги мактабни оталиққа олди

Мамлакатимизда таълим соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, бу жараёнда, шубҳасиз, мактаб ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис айни пайтда бу икки таълим тизими муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилмоқда: олий таълим муассасалари жойлардаги мактабларни оталиққа олаяпти. 

Куни кеча Қарши давлат университети ректори Баҳодир Шоимқулов бошчилигида институтнинг профессор ўқитувчилари жамоаси Чироқчи туманига ташриф буюришди. Олий таълим муассасаси жамоаси Чироқчи тумани халқ таълими бўлимга қарашли 94-сонли умумтаълим мактабида бўлишди.

94-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Қарши давлат университети 94-сонли умумтаълим мактабини оталиққа олди. Мактабда ОТМ вакиллари битирувчи ўқувчилар ва ота-оналар ҳамда мактабнинг педагоглар жамоаси билан мулоқот қилишди. 

—Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, деган ғояни бежизга кун тартибига қўймади. Бу ҳамкорлигимиз мактаблар билан яқин алоқа ўрнатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, таълим сифатини оширишга қаратилган. Шу боис Чироқчи туманидаги 94-сонли умумтаълим мактаби билан ана шундай мақсадларга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйдик, — деди унверситет ректори Баҳодир Шоимқулов. – Энди мактаб иши фақат туман халқ таълими бўлими ёки ўқитувчиларнинг эмас, балки умуммиллий ишимизга айланди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР