Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Хирмонларимиз донга, ризққа тўлади

yangiliklar 14-июн, 16:499 845
 Ҳосилни нобуд қилмай йиғиштириб олиш, эл дастурхонини тўлдириш учун Чироқчида мавсумга пухта тайёргарлик кўрилган. Ўрим комбайнлари, ғалла донини ташиш ва бошқа транспорт воситалари техник жиҳатдан соз ҳолда ишга киришилган.
7-12 июнь оралиғида туманда ғалла ўрим-йиғим ишларида фаол иштирок этган ходимларга вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди. Совғаларни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши котибияти мудири Нилуфар Ўтаганова, Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши котибияти мудири Фарҳод Боботов, вилоят Кенгаши депутати Сулув Бердиқуловалар топширишди.
Саидаббос Икрамов “Энг фидойи отряд раҳбари”,  Сардор Бойқувватов “Энг илғор комбайн оператори”, Элдор Мамасоатов  “Энг намунали ИИБ ходими”, Ўктам Эшонқулов “Энг намунали банк ходими” ва Хайрулла Бойқувватов  “Энг фаол ғалла ташувчи автомашина ҳайдовчиси” сифатида рағбатлантирилди. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР