РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 16 декабр куни ижтимоий тармоқларда “Ҳақиқат излаб Тошкентга бордим, халқ қабулхонаси бошлиғи ва бош прокурор қабулига киритишмади” сарлавҳали хабар тарқалди. Мазкур хабарда Косон туманида яшовчи фуқаро М.Хусенова бошқа давлат идоралари билан бир қаторда Мажбурий ижро бюросига ҳам мурожаат қилгани айтилган. Мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилиб, қуйидагилар аниқланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 28.07.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ж.Джўраев ва А.Қаландаров хисобидан солидар тартибда С.Хусенов фойдасига 35 000 000 сўм товон пули, 264 000 сўм моддий зарар ва 15 610 сўм суд харажати ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 07.09.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ишини юритиш қўзғатилган.
Ижро харакатлари жараёнида қарздор Ж.Джураев Тошкент вилоят Бўстонлиқ туманида жойлашган жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётганлиги сабабли “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлари ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 67-моддасига асосан (Ундирувни жазони ўтаётган қарздорнинг иш ҳақига қаратиш) колонияга талабнома юборилган.
Шунингдек, қарздор А.Қаландаров ишлаётган фермер хўжалигига ҳам “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлари ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 64-моддасига асосан (Ундирувни қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш) талабнома юборилган.
Қарздор А.Қаландаровнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хонадони кўздан кечирилганда, моддий қийматга эга мол-мулклари йуқлиги аниқланиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, қарздор А.Қаландаровдан 264 000 сўм моддий зарар ва 15 610 сўм суд харажати ундирилиб, 21.09.2020 йилда Косон туман почта алоқа бўлими орқали ундирувчининг яшаш манзилига юборилган.
Қарздор Ж.Джўраевнинг отаси Ш.Жўраевдан 13.10.2020 йилда 4 000 000 сўм пул маблаги хатланиб, ундирувчининг қонуний вакили М.Хусеновага 14.10.2020 йилда тилхат орқали топширилган. Қарздор Ж.Джўраевнинг онаси М.Каримованинг аризасига асосан 15.10.2020 йилда зарар пулларини ундириш учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига талабнома юборилган. 18.12.2020 йилда қарздор Ж.Джўраевнинг онаси М.Каримованинг пенсиясидан 500 000 сўм товон пули ундирувчининг қонуний вакили М.Хусеновага тилхат орқали топширилди.

Гулноз Дилмуродова,
МИБ Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати раҳбари.