Чироқчи туманининг "Янгиқурилиш" маҳалласида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда капитал таъмирдан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди.
Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари Бойқобил Норқобилов тадбирда сўз олиб, кейинги йилларда мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган болажонларни ҳар тарафлама баркамол қилиб тарбиялаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айлангани алоҳида таъкидлади.
120 ўринга мўлжалланган мазкур боғча 3 млрд. 600 миллиондан зиёд маблағ эвазига капитал таъмирдан чиқарилди. “Олим ўғли Жасур” хусусий фирмаси қурувчилари томонидан капитал таъмирдан чиқарилган икки қаватли, замонавий, шинам бу масканнинг очилиши нафақат болажонларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабабчи бўлди.
Очилиш маросимидан сўнг, тадбир иштирокчилари муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.