Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТУМАН ҲОКИМИ БОҒЧА МАСЪУЛЛАРИНИ ИШГА МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БИЛАН ЁНДОШАЁТГАНЛИГИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

yangiliklar / murojaatlar 06-июл, 20:129 847
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласида жойлашган 120 ўринли 19-сонли Мактабгача таълим ташкилотида  болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди.
Туман раҳбари мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида болажонлар учун тушликка  тайёрланаётган таомларни   кўздан кечирди. Мактабгача таълими ташкилотида бугун 120 нафар тарбияланувчилар таълим ва тарбия олишмоқда.  
Туман ҳокими муассаса фаолияти билан яқиндан танишар экан мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг махсус формада эмаслиги ҳамда боғча ҳовлисини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам етарли даражада эътибор берилмаганлиги танқид қилинди.   
Туман ҳокими Нодир Эркаев таълим-тарбия жараёни самарали  ташкил этиш, унинг  мазмунига ва сифатига доир мажбурий минумум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этиш кераклиги хусусида муассаса ходимларига ўзининг тавсияларини берди.
Мактабгача таълим тизимини замон талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш устивор вазифа ҳисобланади. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR