Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЎҚИТУВЧИ - ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА ЎТТИРИБ, ДАВОМАТ КЎРСАТКИЧИНИ ОШИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛДИ

yangiliklar 22-ноя, 15:179 1 003
Аввал хабар берганимиздек, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев тумандаги таълим муассасаларига бориб, таълим сифати, давомат кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини олиб бориш жараёни, иситиш тизими ҳамда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев ва туман прокурори Баҳодир Худойқуловлар туманнинг "Жар" маҳалласидаги 2-сонли Касб ҳунар мактабига боришди. Мазкур таълим муассасасида 590 нафар йигит-қизларга 40 нафар мураббийлар таълим-тарбия бермоқда.
Одатдагидек, туман раҳбари тонги соат 08:00да мактабнинг кириш дарвозаси олдига борди ва 1-соат дарс машғулотлари бошланишигача бўлган вақт оралиғида ўқувчилар ва ўқтитувчиларнинг мактабга кириб келишини кузатиб турди. Соат 08:30 да биринчи соат дарс машғулотларига кириш қўнғироғи жаранг сочгандан сўнг туман раҳбари дарс машғулотларига кеч қолиб келаётган ўқувчиларни бирма-бир кутиб олишни бошлади. Буни қарангки, касб ҳунар мактабида ҳам 33 нафар ўқувчилар дарс машғулотларига кеч қолиб, мактаб дарвозаси олдида тўпланишди.
33 нафар ўқувчини мактабга кеч қолишини "пашшадан фил ясаш"га қиёслашингиз мумкин. Аммо ҳақиқий вазият буткул бошқача. Туман ҳокими касб ҳунар мактабида ёшларнинг тақдири, келажагини ўйлаётган бир вақтда, мактаб директори иш ўрнида эмаслиги ва мактабда таълим-тарбия жараёни издан чиққанлиги ўтказилган назорат табдирида аён бўлди. 
Туман ҳокими Нодир Эркаев ва туман прокурори Баҳодир Худойқуловлар бирма-бир дарс машғулотлари олиб борилаётган синфхоналарга кириб, дарс машғулотларида иштирок этаётган ўқувчилар давомади билан танишишди. Бир гуруҳда 26-27 нафар ўқувчиларнинг исм-шарифи ҳамда фанларни ўзлаштирганлиги ҳақидаги баҳоларини гуруҳ журналига қайд этиб бораётган гуруҳ раҳбари ёки ўқитувчилар синфхонада нари борса, 3-4 нафар ёки 8-9 нафар ўқувчиларга дарс машғулотларини олиб боришидан мактабда давомат кўрсаткичи ҳамда ўқитувчилар томонидан ўтказилаётган дарс машғулотлари савиясини қай даражада эканлигини идрок этиш қийин эмас.
Энг ачинарлиси, бир гуруҳда тарих фанидан атига 3 нафар ўқувчиларга дарс ўтаётган тарих фани ўқитувчиси, туман ҳокимининг мазкур фандан берган саволларига жавоб бераолмай ўқувчилари олдида изза бўлишини, сиз қандай изоҳлайсиз?!... 
Туман раҳбари қийин савол бергандирда, деб ўйлашингиз табиий албатта. Шу ўринда ўқитувчига берилган оддий саволларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ҳоким: "Имом ал-Бухорий ҳақида айтиб беринг?"  ўқитувчи: -"Бухорий IX - XII асарларда яшаган..." мана ўқитувчининг савияси, бир инсон уч аср яшаганлигини 2-сонли касб ҳунар мактабининг тарих фани ўқитувчиси "фанга олиб кирди". Ана янгилигу- мана янгилик. Туман раҳбари олдида ўқитувчи ҳаяжонланган деб, ўйласангиз адашасиз. Чунки, "Амир Олимхон ким бўлган?" дея, иккинчи савол билан юзланган туман ҳокимининг саволига, ўқитувчи ҳеч иккиланмай "Қўқон хони" деб жавоб берган тарих фани ўқитувчисининг билими ва савиясига қандай баҳо беришини ўзингиз биласиз?! 
Навбатдаги синфхонага кирган туман раҳбарларини бунданда "ажойиб" вазиятлар қарши олди. Ақлга сиғдириб бўлмайдиган яна бир ҳолатга тўхталишни қарор қилдик. Синфхонага кириб, синф журналига кўз югиртирган туман прокурори Баҳодир Худойқулов дарс машғулотларида иштирок этаётган ўқувчиларнинг исм-шарифини бирма-бир ўқиб, давомат йўқламасини ўтказди. 
Буни қарангки, туман раҳбарлари кўзини шамғалат қилишга ўринган икки нафар ўқитувчи синфда ўқувчилар орасида ўттириб, давомат кўрсаткичини оширишга ҳаракат қилишган. Улар орасида бошқа гуруҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам бор. Ҳа, бу икки ўқитувчи бир ёшлик дамларини эсга олишни ўйлаганда. Афсуски, уларнинг бу найранглари ҳам иш бермади. "Мана сурпиризу, ана сурпириз."
Инглиз ва рус тили дарс машғулотларида иштирок этаётган ўқувчиларнинг инлиз ёки рус тилида бир сўзни эплаб айтаолмаслиги, 590 нафар ўқувчилардан бор-йўғи 61 нафари дарс машғулотларида иштирок этиши, уларнинг ҳам 33 нафари дарс машғулотларига кеч қолиб келиши, директорнинг иш ўрнида эмаслиги, ўқитувчиларнинг "тажрибасию, савияси" ҳақида сўз юритишга ҳатто, танқидчи ҳам сўз тополмайди.
Ўқувчи давоматини таъминламасдан таълимда сифат ва самарадорликка эришиб бўлмайди. Афсуски, ўтказилган текшириш ва кузатувларда бу борадаги муаммолар кўзга ташланди. Ўқувчи дарсда иштирок этмаяптими, демак, фанларни ўзлаштиришда тенгдошларидан ортда қолмоқда. Бунинг устига, тарбияси алоҳида эътибор талаб қиладиган, турли жиноят кўчаларига кириб қолаётган вояга етмаган ёшларга хос умумий белгилардан бири ҳам дарсда қатнашишга хоҳишнинг йўқлигидир. Бундай болаларга эътибор ва меҳр кўрсатиш, уларни фаол таълим жараёнига қайтариш, соғлом муҳитда вояга етказиш, таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ошириш мақсадида “Давомат-рейд” тадбирлари ўтказилмоқда.
Таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур  маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизга аён. Аммо бугун кишиларимизга ана шу ҳакикатни айтсангиз сизга: “Нима қилай, ишламасанг бўлмаса!”, “Кўряпсиз-ку, осонмас, ҳаёт ташвишлари, болаларнинг еб-ичишию, кийим кечаги ...”, “Ҳа энди ўзи омон бўлса, тарбияси бир гап бўлар...”
Йўқ, тарбия “бир гап бўладиган” нарса эмас. Унинг учун жон куйдириш шарт. Мол дунё кийим кечакка ҳирс қўйиш дардидан фориғ бўлиб, тарбия билан шуғулланиш керак. 
Гўё кўпчиликнинг фарзанд тарбияси билан банд бўлишга ортиқча вақти йўқ эмиш. Ваҳоланки, тарбия масалалари билан ортиқча вақтда эмас, ҳар дақиқада шуғулланиш даркор. Олимларнинг аниқлашича, бир суткада фарзанд тарбияси учун фақатгина ўн икки дақиқагина вақт ажратадиган ота-оналар бор экан. Бу дақиқалар ҳам асосан дастурхон атрофида ўтирганда, бола кўчага чиқаётганда, мактабга кетаётгандаги бериладиган кичик танбеҳларга сарф бўларкан, холос.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR