Президентимиз раислигида мактаб таълими сифатини яхшилаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун 16- ва 17-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида туман раҳбари яна давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб келиши, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлигига дуч келди ва мактаб директорлари фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, уларни қаттиқ танқид қилди.
Ўтказилган назорат тадбири давомида туман ҳокими Нодир Эркаев мактабларда давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими масъуллар билан бўлган суҳбати давомида бирор-бир ўқувчи сабабсиз мактабга келмаса, ўша куни синф раҳбари, директор ўринбосари ва инспектор-психологдан иборат гуруҳ вазиятга ойдинлик киритиши, дарс қолдириш сабабини ўрганиши, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, сабабсиз дарсларда қатнашмаётган, назоратсиз қолганлиги аниқланган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан туман ИИБ ЖҲХ ҲПБ Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликни олдини олиш гуруҳига тегишли топшириқлар берди.
Шу билан бирга, туман раҳбари ҳар бир мактабда, синфда “алоқа дафтари” юритиш, ўқувчининг одоб-ахлоқидан тортиб, фанларни ўзлаштириши, бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларидаги иштироки ҳамда бу борада эришган натижалари ҳақида ота-оналарига хабар бериб бориш тизимини йўлга қўйиш хусусида туман Халқ таълими бўлими мудирига кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими Нодир Эркаев ҳар икки мактаб ҳудудини тозалиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда беталофат ўтказиш хусусида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ишламаётган истиш қозонхоналарини тезда алмаштириш хусусида туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга тегишли топшириқлар берди.

Мактабларда ўтказилган ўрганишлар давомида туман раҳбари Нодир Эркаев мактаб директорларига фойдаланилмасдан, қаровсиз қолдирилган ер майдонларига бир ҳафта муддат ичида тўқсонбости экинларини экиш хусусида ўзининг тавсияларини ҳам беришни унутмади.
Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, давомат кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини олиб бориш жараёнлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмуни ўтказишлари хусусида мактабларда олиб борилаётган ишларни ўрганишда давом этади.