Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАГА МУЗЛАТКИЧ СОВҒА ҚИЛДИ

yangiliklar / murojaatlar 22-дек, 16:009 196
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев раҳбарлигида ўтказган сайёр қабулда туманнинг "Гулобод" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Наргиза Авазова турмуш ўртоғининг дори-дармонларини сақлаш учун музлаткич олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. 
Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор кун сайин ошмоқда. Бугун туман ҳокимининг совғасини Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши котибияти мудири Фарҳод Боботов фуқароа Наргиза Авазовага топширди.

- Музлаткич олишга оиламизнинг имкони йўқ эди, - дейди Н.Авазова. - Турмуш ўртоғимнинг дори-дармонларини сақлаш учун музлакич олишда амалий ёрдам сўраб, туманимиз ҳокимининг маҳалламизда ўтказган фуқаролар қабулида мурожаат қилган эдим. Ҳоким бувамизга раҳмат оиламизнинг бир неча йиллик муаммоларига бир зумда ечим топди. Мана музлаткичли ҳам бўлдик.

Aёллар турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мавжуд муаммоларини ҳал этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада туманимизда ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР