"Оила тинчлиги - жамият фаровонлиги асоси" шиори асосида Чироқчи туманида нотинч, доимий жанжалкаш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида Оила ва хотин-қизлар туман бўлими, маҳаллалар ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча, туман ҳокими қабулига оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрим ёқасига келиб қолган нотинч оила бекаси келиб, оиласини сақлаб қолиш мақсадида туман ҳокимига мурожаат қилди.
Туманнинг "Алишер Навоий" маҳалласида яшовчи аёл Д.М.нинг туман раҳбари Нодир Эркаевга қилган мурожаати, асосида аёлнинг турмуш ўртоғи ва қайинота ва қайинонаси иштирокида оилавий келишмовчиликлар муҳокама қилиниб, ажрим ёқасидаги оила сақлаб қолинди.
Юзма-юз ўтган суҳбат давомида туман ҳокими ёшга оиласини асраб- авайлашлари фарзандларини биргаликда тарбиялаб, камолга етказиш хусусида тавсия ва маслаҳатларини берди. Шунингдек, туман ҳокими Нодир Эркаев оилага яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан телевизор совға қилиб, яна бир бор оила муқаддас даргоҳ эканлигини таъкидлади.
✍️Муяссар Набиева,
"Алишер Навоий" маҳалласи хотин-қизлар фаоли.