Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган боқувчиси йўқ кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Буни туманнинг "Гулобод" маҳалласида маҳаллий аҳоли ташаббуси билан олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Маҳалланинг Янгиқўрғон қишлоғида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, боқувчиси йўқ София Бегимқулованинг яшаб келаётган уй-жойи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ва яшаш учун шароит ҳам ўзига яраша эди.
Маҳаллий аҳоли ташаббуси билан София онага янги барча қулайликларга эга бўлган уй-жой қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди. Қисқа фурсатда янги иморатнинг асос пойдевори қурилиб, айни кунларда девор кўтариш ишлари олиб борилмоқда.
Хайрли ишнинг қаноти бўлади дейишади. Эзгу ташаббусини эшитган савобталаб инсонлар бугун София онаникига ҳашарга боришмоқда. Туман ҳокими Нодир Эркаев ҳам хайрли ишдан четда қолмади. Ҳоким, янги қурилаётган иморатнинг том қисмини ёпиш учун етарли миқдорда шефир олиб берди. Яна бир саҳоватли тумандошимиз эса, София онанинг томорқасида артизан тик қудуғи ковлатиб, ичимлик суви чиқариб берди.
Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳибаси дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор хайрли юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.