Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

yangiliklar 20-авг, 17:239 1 070
Ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир. Чунки, инсоннинг аксарият вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзи ёққан касб билан шуғулланиши керак.
Чироқчи тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ва Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида олий таълим муассасаларини мувоффақиятли тамомлаб қайтган олий маълумотли ёш кадрларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида туман Халқ таълими бўлимида Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида туман Халқ таълими бўлими ва умумтаълим мактаблари 100 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди. Масъуллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Меҳнат ярмаркаси давомида 150 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди. Рўйхатдан ўтганларнинг 90 нафарга яқинини аёллар ташкил этган бўлса, 120 нафарга яқини ёшлардир. Улар ўзларига мос бўлган иш ўринлари билан танишдилар. Натижада, ярмарка давомида 73 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.
Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши, ишсиз бўлган фуқароларимиз учун ўзларига муносиб иш ўрни топишда муҳим аҳамият касб этади.

✍️Фарҳод ЖУМАНОВ,
Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR