Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ БЎЛИБ ЎТДИ

yangiliklar 31-май, 18:309 173
15-cонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари мактаб биноси олдидаги майдонда ташкил этилган концерт дастурида ўқувчилар мусиқа ва санъат соҳасида бир йил мобайнида ўзлаштирган билимларини томошабинлар ҳукмига ҳавола этдилар. 
Тадбирни Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари, туманнинг зиёли вакиллари, туман маданият бўлими ходимлари, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ҳамда вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Исоқ Тураевлар кузатиб
боришди.

Ҳисобот концертида сўз олган туман ҳокими Нодир Эркаев 2022-2023 ўқув йилида иктидорли, истеъдодли ўқувчилар сезиларли даражада ютуқларни қўлга киритганлигини алоҳида таъкидлади. 

Тадбир давомида туман ҳокими Нодир Эркаев ва туман ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқуловлар мактаб ўқитувчиларига ташаккурномаларни топширишди.

Тадбирда ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар йиғилганларда катта таассурот уйғотди, биргаликдаги рақслар барчага бирдек завқ улашди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР