Жорий йилда Чироқчи туманидаги мавжуд 125 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3 542 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар бисёр. Буни, жумладан, битирувчиларнинг 50 нафари аъло ўқиши ва намунали хулқи учун олтин медал, 9 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.
Шу муносабат билан бугун тантанали тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этиб, озод ва обод юртнинг эртанги куни эгалари сифатида қанот ёзиб, келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга нуфузли олий ўқув юртлари талабаларига айланишларида омад ва муваффақият тиладилар.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.
✍️Бекжон Самадов,
Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.