Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

yangiliklar 05-июл, 15:459 129
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Чироқчи туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалий тадбирлар олиб борилаяпти. Замонавий сув тежовчи ускуналарни келтириш ва ўрнатиш тадбирлари “Омад старт”  МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Бешчашма ҳудудидаги "Махмадалиев Жаҳонгир Шамсиддинович" фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш ишларини кўздан кечирди. Томчилатиб суғориш технологиялари фермер хўжалик ҳамда “Омад старт” МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар асосида олиб 
борилмоқда

Шунингдек, туман раҳбари хўжаликда ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, яганалаш, култивациялаш ва чеканкалаш ишларини тўлиқ якунлаш, ғўза зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши кимёвий ишлов, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР