Чироқчи туманида ғўза парваришига эътибор, ҳосилни кутилаётган иссиқ ҳаводан сақлаш, ғўза кўчатларини ўз вақтида суғориш, белгиланган тартибда агротехник тадбирларини ўтказиш бўйича Соҳибкор ҳудудидаги "Тўраев Илҳом" фермер хўжалиги даласида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов бошчилигида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди. Ғўза парваришида ҳар бир карта ёки участканинг намлик шароитлари (тупроқ тури, унумдорлиги, ер ости сувларининг жойлашиши, шўрланиш даражаси) ва экилган навнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, кўчат қалинлигини тўғри белгилаш ва суғориш ишларини ўз муддатида бажариш жуда муҳим омил эканлиги тушунтирилди.
Шунингдек, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, яганалаш, култивациялаш ва чеканкалаш ишларини тўлиқ якунлаш, ғўза зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши кимёвий ишлов, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.