Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган ҳокимлик соатида кўплаб соҳалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Куни кеча, туман ҳокими Файзулла Юсупов барча масъуллар иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш ва Президент қарорлари бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди.
Йиғилишда айрим раҳбарлар фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, ўз ишига нисбатан масъулиятсизлик, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқлик каби салбий ҳолатлар учраётганлиги таъкидланди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллик билан давом эттириш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, йўл хавфсизлигини таъминлашда ЙПХ ходимлари ва маҳалла ҳамкорлигини ташкил этиш каби долзарб масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ер ва мол-мулк солиқларни ундириш маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, тарғибот ишларини тўғри ташкил этмаган маҳалла масъуллари жиддий огоҳлантирилди. Берилган огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқармаган айрим масъуллар ва маҳалла фуқаролар йиғини расиларига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши бўйича топшириқ берилди.
Ҳоким аҳоли мурожаатларига ҳам тўхталиб, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам муҳокама қилди. Мурожаатларни бажариш муддатларини бузган ташкилот раҳбарларига ва масъулларга қонунда белгиланган чораларни қўллаш топшириғи берилди.