Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Дала маданияти фермер даромади” шиори остида жойларда семинарлар ўтказилмоқда

yangiliklar 23-ноя, 15:209 199
Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчи туманида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, туман ҳокими Файзулла Юсупов раҳбарлигида туманнинг Охун Бобоев ва Бешчашма ҳудудларида “Дала маданияти фермер даромади” шиори остида фермер деҳқонлар иштирокида семинарлар ўтказилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Ана шундай семинарлардан бир бугун туманнинг Меҳнатобод ҳудудида ўтказилди. Семинар иштирокчиларга туман ҳокими Президент қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига моддий ресурсларни узлуксиз етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилишни янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Дала маданияти фермер даромади” шиори остидаги ўтказилган семинар давомида дала четларига тут кўчатларини ерга қадаш ишларини сифатли бажариш хусусида тегишли тавсиялар берилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ҳам яхши ниятлар билан тут кўчатларини ерга қадади.
Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил этишда дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж атрофларида озиқ-овқат ва ем-хашак экинларини экиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофида турли экин турларни етиштириш билан қўшимча даромад олиш мумкин. 

Маълумот ўрнида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида тумандаги 443 та фермер хўжаликлари дала четларига 100 минг туп тут кўчатлари экилиши режалаштирилган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР