Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган ҳокимлик соатида кўплаб соҳалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов барча масъуллар иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш ва Президент қарорлари бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди.
Йиғилишда айрим раҳбарлар фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, ўз ишига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндошаётганлиги натижасида иш унумдорлиги пасайганлиги таъкидланди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллик билан давом эттириш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларни ва ижтимоий соҳа объектларида кўмир заҳираси ҳолатини жойига чиқиб ўрганиш, ер ва мол-мулк солиғидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан индивидуал ишлаш ҳамда озиқ-овқат заҳираларни яратиш ва кузги шудгорлаш ишлари сифатли бажариш, дала четларига тут ва ток кўчатларини экиш ҳамда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган тупроқ йўлларни шағаллаштириш, муқаддас қадамжолар ва қабристонларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва "Кузги кўчат экиш мавсуми"да манзарали дарахт ниҳолларини қадаш каби долзарб масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ташаббус билан чиқиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзлари таҳсил олган мактаб ва боғчаларга 100 донадан 500 донагача дарахт кўчатлари экишлари бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлашда сускашликка йўл қўйган раҳбарларга танбеҳ берган туман ҳокими 3 кун муддат ичида ўзи таҳсил олган мактаб боғига дарахт ниҳолларини экиш юзасидан қатъий кўрсатмалар берди.
Берилган огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқармаган айрим масъулларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими жорий йилнинг 28 - 30 - ноябрь кунлари ҳар уч йилда бир маротаба ўтказиладиган "Зилзилалар содир бўлганда аҳоли хавфсизлини таъминлаш, улар оқибатларини баратараф этишда бошқарув органлари, фавқулотда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлар куч воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари"га бағишланган Қўмондонлик штаб ўқув-машғулотлари ўтказилишига пухта тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.