Жорий ҳафта давомида вилоятимиз бўйлаб мамлакатимизда диний-маърифий йўналишда фаолият олиб бораётган илмий муассасалар вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан раҳбар шахснинг маънавий-аҳлоқий фазилатларини янада мустаҳкамлаш, дунёвий давлат шароитида диний қадриятлар, аллома аждодларимиз илмий меросидаги юксак умуминсоний ғоя ва таълимотлар ҳақидаги долзарб билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун гуруҳ аъзолари Чироқчи туманида бўлиб, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари билан биргаликда Чироқчи ва Кўкдала туманлари ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат ташкилотларининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари мудирлари, умумтаълим мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун семинар ташкил этди.
Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Ш.Умаров, Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими А.Яхшиликов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошилиғи Ш.Жўраев ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими С.Бобоходжаев “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилди.
Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.