Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида маҳалла раиси ўринбосарлари учун ўқув-семинар

yangiliklar 09-дек, 15:389 575
Чироқчи тумани марказидаги 15-сонли Болалар мусиқа санъат мактаби мажлислар залида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари раисининг хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлими ходими Сардор Алимов бошчилигида ташкил этилган семинарда, туман ҳокимлиги, туман ИИО ФМБ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими масъуллари, шунингдек тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Гулсора Сулаймонова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг ёрқин самаралари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси уюшқоқлик билан ўтказиш хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлими вакили Сардор Алимовнинг кейинги 2 йилда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишлари ва ҳудудларга ташрифлари чоғида турли соҳаларга оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари борасидаги маърузасини ўқув-семинар иштиокчилари катта қизиқиш билан тинглади.  

Семинар ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР