Чироқчида ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган ер майдонларида такрорий экинлар экиш бўйича кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.
Туманнинг Соҳибкор ҳудудидаги "Аббос Анвар" фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонида бўлиб ўтган семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов, туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этишди.
Семинарда иқлим ўзгариши ва бошқа бир қатор таъсирлар сабаб аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ортганлиги, шунингдек, такрорий экин қўшимча даромад манбаи эканлиги таъкидланди.
Жорий мавсум туманимизда 3450 гектар майдонга такрорий экинлар экиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 425 гектар майдонда такрорий экинлар экилди.