Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

yangiliklar 26-июн, 09:009 414
Туман ҳокимлигида хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган чироқчилик ёшлар ва туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида мутасадди раҳбарлар ўртасида ўтказилган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 
Бир ярим соат давом этган онлайн мулоқотда 103 нафар ёшлар иштирок этди. Мулоқот давомида 10 нафар меҳнат мигранти сифатида хориж давлатларида меҳнат қилаётган ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилган бўлса, 7 нафар хориж институтларида таҳсил олаётган ёшлар ўз таклифлари билан туман ҳокимига юзланишди. 

Хусусан, Полша давлатида тиббиёт институтида ўқиб, ишлаётган Тўлқин Умурзоқов Чироқчида юз-жағ хирургияси клиникаси очиш таклифини берди ва бу таклиф туман ҳокими ва масъуллар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, Россия, Италия, Туркия ва Қозоғистон республикаларида таҳсил олаётган ёшлар ўз ғоя ва таклифларини мулоқот давомида таъкидлашди. Россия ва Қозоғистон давлатларида меҳнат мигранти сифатида меҳнат қилаётган ёшлар эса яшаш ҳудудларидаги ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни мулоқот давомида ўртага ташлашди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR