Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ҲАР ОЙНИНГ ОХИРГИ ЯКШАНБАСИДА ЧИРОҚЧИЛИК МУСОФИРЛАР БИЛАН ВИДЕОЧАТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

yangiliklar / murojaatlar 08-июл, 09:589 566
Бу ҳақда куни кеча, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, хориж давлатларида меҳнат мигранти сифатида меҳнат қилаётган Чироқчи тумани фуқаролари иштирокида телеграмдаги @chiroqchiovozi каналида ўтказилган видеочатда маълум қилди.
Видеочат давомида Россия, Германия, Полша, Швеция давлатларида меҳнат қилаётган тумандошларимиз таклиф ва ўзларини ўйлантираётган саволлар билан туман ҳокимига мурожаат қилди. 

Буни қарангки, "Чироқчи тажрибаси" сифатида қаралган ушбу лойиҳа, facebook ижтимоий тармоғида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб
бўлди. Ҳа, бу каби ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар орқали мусофирдаги ватандошларимиз тақдири, уларнинг орзу-истаклари ҳамда муаммоларини ҳал этиш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

Маълумот ўрнида, 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси, тунги соат 23:00 дан 01:00 гача ўтказилган мулоқот Ўзбекистон вақти билан кеч бўлиши мумкин, лекин хориждаги тумандошларимиз учун жуда қулай вақт (оралиқ вақт) ҳисобланади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR