Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида тадбиркорлар учун етарли шарт-шароитлар яратилган

yangiliklar 13-июл, 17:309 213
“Янги Ўзбекистон” газетаси, 12.07.2024 №139 сонида эълон қилинган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида фаолият олиб бораётган “Salovat Suvonov industries” МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Саловат Сувонов қурилиш плиткалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, аммо ушбу зонада ҳанузгача электр токи ўтказилмагани, у бизнесини кенгайтириш учун қўшимча ер сўраган бўлса-да, масъуллар тендер ўтказишни пайсалга солаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-апрелдаги (ПҚ-5088-сон) қарорига асосан “Жар” МФЙ ҳудудидан 2.2 гектар ер майдонида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Тасдиқланган бош режага асосан 42 та лотларга бўлиниб, 39 та тадбиркорларга ажратиб берилган. Барча лотларда қурилиш ишлари бошланган. Бугунги кунда 39 та лойиҳадан 4 таси ишга тушган ва қолган лойиҳа ташаббускорлари қурилиш ишларини олиб бормоқда. Қолган 32 та лойиҳа қурилиш ишлари тўхтатиб қуйилган. Туман ҳокимилиги томонидан 2023-йил 15 октябргача лойиҳаларни ишга тушириш бўйича огоҳлантириш хатлари ёш тадбиркорларга етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21 июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги ВМ-134-сон қарорлар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда, 2023-йил 18-октябрдаги “Қашқадарё вилоят кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция”нинг 8-сонли йиғилиш баёнига асосан 13 та тадбиркорга берилган 14 та лотлар бекор қилинди ва дирекция захирасига қайтарилиб ҳозирда “Э-аукцион” онлайн электрон тизими орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда. 
ПҚ-5088-сонли қарорнинг 9.г-бандига асосан “Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади. Бунда, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкаларида ижарага берилади”деб кўрсатиб ўтилган.
Вазирлар Маҳкамакасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарорининг 13-бандига асосан,  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда КСЗда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан КСЗнинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-техник коммуникациялар қурилиши ва модернизация қилинишини таъминланиши кўрсатилган. Демак, Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида тадбиркорлар учун етарли шарт-шароитлар таъминланган.
Халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашининг 2021-йил 12-майдаги ВИ/28-15-сонли қарорининг алоҳида иловалари билан тасдиқланиб, фаолиятини давом эттираётган (қурилиш ишлари ва ускуналар олиб келиш бўйича муддат олган) 22 та тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, амалдаги қонунчиликка асосан лотларни бекор қилиш бўйича огоҳлантирилди.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидаги ушбу лойиҳалар ўз муддатларида амалга ошмаганлиги сабаб инфратузилма объектлари билан таъминланмаганлиги сабаб бўлган. Бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан инфратузилма объектларидан яъни йўл қуриб берилган, сув иншооти қурилиб фойдаланишга топширилган, электр энергия бўйича трансформаторлар ўрнатилиб тармоққа уланган. 

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган Бош режага асосан давлат томонидан ўрнатилган инфратузилма объектлари жойлашган нуқталардан ҳар бир лотларга лойиҳа ташаббускорлари ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартиб ва лойиҳа асосида уланиши мумкинлиги белгилаб ўтилган.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR