Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Жиноят сабаби ва омиллари муҳокама қилинди

yangiliklar 05-окт, 16:289 157
Янгиобод маҳалласида жорий йилнинг 4 сентябрь куни содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаров бошчилигида Янгиобод маҳалласида 2024 йилнинг 4 сентябрь куни содир этилган қасдан баданга шикаст етказиш жинояти муҳокамаси ўтказилди. Йиғилишда содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни "Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати" тизими асосида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.
Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди.  Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва унга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан мутасадди идоралар ва Янгиобод маҳалла "еттилиги"нинг иш фаолияти қониқарсиз деб топилди ва танқид қилинди. 
Келгусида маҳалла еттилиги ҳамкорликдаги ишларини кучайтириш вазифаси юклатилиб уларнинг масъулияти оширилди. Ушбу муҳокама йиғилишига туманда яшовчи Ички ишлар бўлимининг пробация ҳисобида турувчи ёшлар ҳам таклиф этилиб уларнинг муаммолари таклифлари эшитилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR