"Ҳокимлик соати"да бир қатор масалалар муҳокама қилинди
Туман ҳокими Файзулла Юсупов раҳбарлигида ўтказилган "ҳокимлик соати"да бир қатор масалалар муҳокама қилинди...
Хусусан, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган дарахт ниҳолларини ёзнинг иссиқ кунларида парваришлаш, сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида сув иншоотларини ўрнатиш, ирригация тармоқларини тозалаш ва дала четларига тут дарахт кўчатлари ҳамда тўқсонбости экинлари экиш, автомобиль йўллари инфратузилмасини яхшилаш, электр ҳаво линияларини тартибга келтириш, реклама типидаги баннер ва пешлавҳаларни қонун талаби асосида ўрнатилишини таъминлаш ҳамда маҳаллий ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари ёқасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва аҳоли уйлари фасад қисими ва ташқи ҳовлисини тартибга келтириш, ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, кузги шудгорлаш ишларини олиб бориш, туман марказидан олис ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш каби масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш, туманнинг бош арчасини ўрнатиш ва безатиш, тунги ёритиш чироқларини таъмирлаш, аҳолига байрамона кайфият улашиш борасидаги қилиниши лозим бўлган ишларни вақтида бажариш юзасидан туман ҳокими мутасадди раҳбарларга топшириқлар бериб, ижросини назоратга олди.
Шунингдек, йиғилиш давомида йўлларда тирбандликни олдини олиш, йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани учун туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бошлиғи Жуманазар Авлаёровга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш юзасида юқори турувчи ташкилотга билдирги киритиш тўғрисида топшириқ берилди.
Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилиниб, келгусида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.