Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчида баҳорги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

yangiliklar 05-мар, 16:299 182
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчида баҳорги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Президентимиз ташаббуслари билан 2023 йилнинг 25 октябрдан 1 декабргача, эълон қилинган "кузги дарахт экиш мавсуми" давомида Чироқчи туманида 392 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ерга қадалган эди.
2024 йилнинг 29 декабрида Президент раислигида "уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар" юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида  “яшил белбоғ” ларни ташкил этиш белгиланган эди.
Чироқчида ҳам “Яшил белбоғ”лар ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман ҳудудидан ўтувчи 4 R 79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" авто йўли ёқасида бўш турган ер майдонларида "Яшил белбоғ"ларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, автомобиль йўли ёқаларига ҳамда ирригация тармоқлари атрофида манзарали дарахт ниҳолларини ерга қадаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашган туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари манзарали ҳамда мевали дарахт ниҳолларини ерга қадаётган уста боғбон ва ҳашарчилар билан суҳбатлашиб, экилган ҳар бир ниҳол униб чиқиши ва кун келиб, соя бериши зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, дарахтларни буташ ва уларни ривожланишига замин яратиш кераклиги хусусида тегишли тавсиялар беришди. 
Президентимиз таъбири билан айтганда, Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим.
Шундай экан, "баҳорги кўчат экиш" мавсуми давомида фаол бўлиб туманимизда "яшил белбоғ"ларни кўпайтирайлик, Зеро, кейинги авлодга биздан мусаффо табиат қолади.
    Маълумот учун: "баҳорги кўчат экиш" мавсуми давомида туман ҳудуди бўйлаб 605 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ерга қадалиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР