Туманимизда сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардан бири саналади. Бугун сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш ҳамда сув хўжалиги иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш бўйича тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Қиш фаслида қишлоқ хўжалиги тизимида сув иншоотларини таъмирлаш ва ариқ-зовурларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туманнинг Ҳайиткул ва Ғалаба ҳудудларини сув билан таъминловчи М2 каналини тозалаш ишлари олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Тадбирда туман прокурори Жасур Турсунов ҳам иштирок этди.
Охирги йилларда Чироқчида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ер ва сув ресурслари ҳамда деҳқончилик маҳсулдорлигини оширишга имконият яратди.
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг январида Чироқчи тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ҳисобига Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратилган 1 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига бир дона XE150W русумли экскуатори олиб келинди.